Чустга футбол қайтадими? Чуст туманида ажойиб футбол мусобақаси бўлиб ўтди
16 май 2023 16:19
Янгиликлар
Чустга футбол қайтадими? Чуст туманида ажойиб футбол мусобақаси бўлиб ўтди
Бугун мана шу яхши анъанани тиклаш мақсадида, Чуст ФМ ва у ердаги футбол бўйича мутахассислар, Даминов Тимур ва Мухторов Ҳусниддин туманда ўз ўрнига эга бўлган Ҳафизжон Азизовнинг фарзандлари, Улуғбек Азизов ҳомийлигида яхши ишга қўл урдилар.

Kelajak Yulduzlari co билан ҳамкорликда дастлабки қадам ташланди. 11 - 14 май оралиғида хотира турнири ташкил қилинди. 4 кун давом этган мусобақада 2014 йилда таваллуд топган 8та жамоа ғолиблик учун кураш олиб бордилар.
Якуни натижалар билан танишинг:
1/2 финал
Истиқлол Звезда - Навбаҳор Умид 2:3
Чирчиқ - Аҳмадхон 1:2

3-ўрин учун
Чирчиқ - Истиқлол Звезда 4:3
Финал
Аҳмадхон - Навбаҳор Умид 2:2 (2:1)
Мусобақа якунига етгач энг яхшилар бўйича номинациялар ўз эгаларига топширилди.
Энг яхши дарвозабон - Муҳаммаджон Умаров.
Энг яхши ҳимоячи - Муҳаммадзокир Зокиржонов.
Энг яхши ярим ҳимоячи - Муҳаммадисмоил Фозилов.
Энг яхши ҳужумчи - Элёр Дилмуродов.
Энг ёш ўйинчи - Жасурбек Ҳафизжонов.
Ташкилотчи мураббий - Ҳусниддин Мухторов.




Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Фикрлар