Чилвелл келаси мавсум бошини ўтказиб юборади

Alisher
18 июл 2020
Бен Чилвелл жароҳатидан тикланишда давом этмоқда.

Аммо, чап қанот ҳимоячи 2020/21 йилги мавсумнинг стартига қадар тикланишга улгурмайди. Келаси мавсумнинг бошланиши 12 сентябрга белгиланган.

Қайд этиш керакки, Чилвелл "Челси" ва "Манчестер Сити"нинг бош трансфер мақсади ҳисобланади, аммо 60 миллион фунтдан ортиқроқ миқдордаги нарх эҳтимол харидорларни қўрқитмоқда.

Чилвелл жорий мавсум АПЛ доирасидаги 27та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 3та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: The Telegraph