

Ўқув курсида Тошкент ва Тошкент вилоятидаги футбол мактабларида фаолият юритувчи жами 30 нафар болалар ва ўсмирлар мураббийлари иштирок этишади. ЎФФ инструктори Дмитрий Ким томонидан мураббийлар учун назарий ва амалий машғулотлар ўтказилади.
Ўқув курси якунида мураббийлар олинган билимлар бўйича имтиҳон топширишади.
Бундай ўқув курсларини ташкил қилишдан асоси мақсад болалар ва ўсмирлар футболи бўйича иш олиб бораётган мураббийларнинг малакасини ошириш, уларнинг замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлишларини таъминлашдан иборат.



