Чехия терма жамоаси бош мураббийсиз қолди

Aslanov Jasurbek
11 сен 2018
Чехия футбол ассоциацияси миллий жамоа бош мураббийи Карел Яролим билан ҳамкорликни тўхтатгани ҳақида эълон қилди.

Икки томон келишувига кўра битим бекор қилинди.

Чехия ассоциацияси вакиллари яқин кунлар ичида бўш жой учун номзодлар билан учрашишади.

Эслатиб ўтамиз, кеча Чехия терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Россияга 1:5 ҳисобида мағлуб бўлган эди.

62 ёшли Яролим 2016 йилнинг июлидан бери Чехия терма жамоасини бошқариб келаётган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com