Чех: "Арсенал" "Борнмут"га қарши баҳсда ирода кўрсатди"

Aslanov Jasurbek
4 янв 2017
"Арсенал" дарвозабони Петр Чех "Борнмут"га қарши баҳсдаги дуранг ҳақида фикр билдирди.

"Жамоа ирода кўрсатди. 0:3 дан сўнг учрашувни қутқариб қолиш йўлини топдик ва одатий ўйинимизни кўрсатдик. 60 дақиқа мобайнида керакли натижага эриша олмадик.

Рақиб майдондаги ҳар бир метр учун курашди. "Борнмут" футболчилари "Арсенал" ўйинчиларидан тезроқ ва яхшироқ ҳаракат қилишди. Биз рақибга жуда кўп жой бериб қўйдик. Бундан сўнг (0:3) биз режалаштирган ўйинимизни кўрсата бошладик" - дейди Чех.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com