Чех 2011 йилдан бери илк маротаба АПЛда пенальти қайтарди

Aziz Tukhtamuradov
11 мар 2018
"Арсенал" дарвозабони Петр Чех "Уотфорд"га қарши ўйинда рақиб футболчиси Трой Динининг пенальтидан берган зарбасини қайтарди.

Маълумот учун, тажрибали посбон сўнгги маротаба 2011 йилнинг февраль ойида АПЛ доирасидаги учрашувда 11 метрлик зарбани бартараф этган экан.

Дарвозабон шунингдек лигадаги 200-"қуруқ ўйин"ини ўтказди.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: twitter.com/premierleague