Черишев ФНЛ жамоасини бошқаради

Mirjalol Normatov
11 июл 2018
Россиянинг иккинчи дивизиони жамоаси “Нижний Новогород“ бошқарувини Дмитрий Черишевни ўз қўлига олди.

Томонлар шартнома бандлари ҳақида маълумот беришмади.

“Мен учун “Нижний Новогород“ жамоасини бошқариш катта шараф. Футбол бўйича жаҳон чемпионати шарофати билан жамоамиз янги стадионда уй учрашувларини ўтказади, шаҳарда футболни ривожлантириш учун барча замонавий шароитлар яратилди, буни авваллари фақатгина орзу қилиш мумкин эди. Бизнинг асосий мақсадимиз - берилган имкониятлардан унумли фойдаланиш. Стадион тўла бўлиши учун, нижний новогородликларнинг қалбини забт этмоқчимиз. Ҳамшаҳарларимиз учун жамоа билан барчасини ишга солган ҳолда, ёзги ажойиб кайфиятни мавсум давомида ушлаб туришни ният қилганмиз", - деди Черишев.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: soccernews.ru