

Чемпионшип 45-туридан лондонликлар “Лутон”ни 7:0 ҳисобида таслим этиб, мусобақа ғолиблигини ҳам қўлга киритди.
“Фулхэм” сафида дублга эришган Александр Митрович голлари сонини 43 тага етказиб, Чемпионшип тарихида энг кўп гол урган футболчига айланди. Аввалги энг яхши натижа эса 1992/93 йилги мавсум “Портсмут” форварди Гай Уиттингем (42 гол) томонидан қайд этилганди.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионшип тугашига бир тур қолган ва 27 ёшли Митрович 43 ўйинда 43+7 натижа кўрсатиб турибди.



