UZ

Сўнгги янгиликлар

00:57"Арсенал"га МЮ тарбияланувчиси керак  0 00:24Мане 2015 йилда нега МЮга ўтмаганини айтди  0 23:54Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:37"Пахтакор" 7 ўйин деганда Суперлигада "Насаф"ни мағлуб этди  2 23:13Дуайт Йорк "Юнайтед"да Шешконинг ўрнига кимни ўйнатиш кераклигини айтди  1 22:50Каррагер "Ливерпуль" ҳақида: "Мавсумни тўлақонли пароканда қилиш учун марказий ҳимоячи жароҳат олса бўлгани"  0 22:16Жорди Альба: "Ямал ва Мессини солиштириш нотўғри"  0 21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  2 21:39Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?  36 21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  5 20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  3 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  14 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  172 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1

Чемпионлик учун курашда тўртликдаги ҳолат: ўзаро ўйинлар бўйича устунлик кимда? Янгиликлар

Чемпионлик учун курашда тўртликдаги ҳолат: ўзаро ўйинлар бўйича устунлик кимда?

Бу йил чемпионлик кураши охирги турларгача давом этадиганга ўхшайди.

"Пахтакор" рақобатчиларни ортда қолдириб, қочиб кетгандек эди. Бироқ охирги 3 та турда очколарни йўқотган (2 дуранг 1 мағлубият) "шерлар" энди 3 очколик масофада. 

Хабарингиз бўлса керак, чемпионлик масаласида агарда очколар тенг келиб қолса, регламент бўйича аввало ўзаро ўйинлардаги натижа устувор бўлади.

Ўзаро ўйинларда ушбу тўртликдан энг яхши ҳолат эса Қаршининг "Насаф" клубида, қолганларда деярли тенг ҳолат.

  • "Насаф" ўзаро ўйинларда "Нефтчи"дан устун, "Пахтакор" ва "Навбаҳор" билан тенг, лекин жавоб ўйинлари бор.
  • "Нефтчи" ўзаро ўйинларда тўплар нисбатига кўра "Насаф"га ютқазди. "Пахтакор"дан эса устун, "Навбаҳор" билан тенг ва жавоб ўйини бор.
  • "Пахтакор" ўзаро ўйинларда фақат "Навбаҳор"дан яхши, "Нефтчи"га ютқазган ва "Насаф" билан жавоб учрашуви олдидан ҳолат тенг.
  • "Навбаҳор" ўзаро ўйинларда "Пахтакор"га ютқазган, жавоб учрашувларидан олдин "Насаф" ва "Нефтчи" билан тенг. 

Кўриниб турибдики, фақат "Насаф" ҳозирча ушбу тўртликда ўзаро ўйинларга (икки ўйиннинг умумий натижаси ҳисобга олинади) кўра ҳеч кимга ютқазмаган. 


Бироқ ҳали олдинда ўйинлар етарли ва якунда жамоаларнинг жадвалда қандай жойлашади, деган савол очиқлигича қолмоқда. Азиз ўқувчи, бу борада сиз қандай фикрдасиз?  

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика