UZ

Сўнгги янгиликлар

01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  0 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  23 01:29Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Абдихолиқовдан ассист  0 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  5 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  2 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  4 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  3 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  3 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  108 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  53 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  3

Чемпионлик сари юриш бошланмоқда Янгиликлар

Чемпионлик сари юриш бошланмоқда

Бугун мамлакатимиз яшил майдонларида U-23 Осиё Кубоги беллашувлари старт олади.

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 1-тур доирасида Туркманистонга қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан 20:30да бошланади. "Пахтакор" марказий стадионида ўтадиган ана шу ўйин олдидан (20:00да) мусобақанинг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтади. Аввал бугунги учрашувлар тақвимини эътиборингизга ҳавола этамиз.

U-23 Осиё Кубоги 1 июнь кунги ўйинлар тақвими:

"A" гуруҳи

18:00. Эрон U-23 - Қатар U-23

"Бунёдкор" стадиони (Тошкент)

20:30. Ўзбекистон U-23 - Туркманистон U-23

"Пахтакор" стадиони (Тошкент)

"B" гуруҳи

18:00. Австралия U-23 - Қувайт U-23

"Марказий" стадион (Қарши)

22:00. Иордания U-23 - Ироқ U-23

"Марказий" стадион (Қарши)


Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг бугунги учрашув учун тахминий таркиби:


Темур Кападзе 4-3-3 тактик схемасидан фойдаланиб келмоқда. 25 май куни Бекободда Тожикистон U-23 терма жамоасига қарши ўтказилган назорат баҳсида ҳам футболчилар айнан шу схемада тўп тепишди.

Бекободдаги ўйинда 2-бўлимда ўйнаган Одил Абдумажидов яхши таассурот қолдирди. Ўйлашимча, кейинги учрашувларда марказий ҳимояда Одилни ҳам кўришимиз мумкин. Айниқса, Эронга қарши айнан Қозоғистонда тўп тепаётган ҳимоячи асқотиши мумкин. Баланд бўйи, бақувватлиги (бу гавда билан ўйнашда катта устунлик беради) ва бош билан яхши ўйнаши унинг форсларга қарши ажойиб танлов бўлишини белгилаб беради.

Элдорбек Бегимов аслида чап қанот ҳимоячиси. У ўнг ва чап оёқда бир хил ўйнай олади. Шу боис, бугунги беллашувда уни яқиндагина жароҳатдан қайтган ўнг қанот ҳимоячиси Саидазамат Мирсаидовнинг ўрнига қўйдик. Мирсаидов эса ҳаммаси жойида бўлса кейинги учрашувлардан таркибга қайтиши мумкин.

Ҳужумкор футболчиларда эса ҳеч қандай иккиланиш бўлмади. Жасур Жалолиддинов ва Диёр Холматов марказий ярим ҳимояда жуфтлик ҳосил қилади. Кападзе Холматовни айнан марказда ўйнатади. Қанот вингерлари ва марказий ҳужумчи масаласида ҳам деярли аниқдек. Ҳозир айнан шу уч ўйинчи (Ҳ.Эркинов, О.Жўрақўзиев ва Ҳ.Норчаев) ўз позицияларида қолганлардан кучлироқ. Жамоа Руслан Жиянов ҳамда Улуғбек Ҳошимов каби ажойиб ҳужумчилар ҳам бор. Аммо, ҳозир Норчаев улардан кучлироқ ва асосий таркибда ўйнаш эҳтимоли жуда катта.


Мақсад - чемпионлик!

Темур Кападзе ҳам, футболчилар ҳам ўз интервьюларида ушбу биринчиликда ғолиб бўлишни мақсад қилишганини айтиб келишмоқда.

"Олимпик" жамоаси айнан олимпиячилардан ташкил топган ва улар доим биргалар. Бу эса айнан олимпия терма жамоамиз учун фойда. Ушбу жамоамих бемалол чемпионлик учун кураш олиб бора оладилар. Таркибда иккита легионер ҳам бор. Жалолиддинов ва Абдумажидовлар Қозоғистонда жавлон уриб келмоқдалар. Ўйин жиҳатидан вакилларимизда ҳаммаси жойида кўринмоқда. Кападзе яхши жамоа шакллантира олмоқда. Улар тўпни яхши нахорат қилишмоқда, икки қанотдан ҳам, марказдан ҳам хавф туғдира олишмоқда. Фақат стандарт вазиятлар масаласи мен учун очиқ масаладек кўринмоқда. Масалан, "Олимпик" ҳеч қачон стандартлардан фойдаланишда уста ҳисобланмаган. Лекин, терма жамоада Жасур Жалолиддинов, Диёр Холматов ҳамда Аббос Файзуллаевлар стандартларни яхши ижро эта олишади. Айнан улар стандартлардаги муаммони ҳал қилишларига умид қиламан.

Мусобақага келган қолган рақиблар ҳақида айтарли тасаввурга эга эмасмиз, ҳозирча. Лекин, Кападзе шогирдларида чемпион бўлиш учун ҳамма нарса бор. Таркиб етарлича кучли, гарчи нисбатан ёш бўлса ҳам. Мураббий фактори ҳам уларни чемпион бўлиш эҳтимоли юқори эканлигига мени ишонтирмоқда. Темур Кападзе мураббийликда яхши ишламоқда ва у жиддий вазифани уддалай олишига ишоняпман. Бу йўлда футболчиларимизга омад тилаб қоламиз! "Пахтакор"да кўришгунча!

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика