UZ

Сўнгги янгиликлар

15:05Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга имкониятни бой берди  0 14:23Суперлигада мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш жараёни старт олди  1 14:00Суперлига. "Сўғдиёна" – "Бунёдкор" (матнли трансляция)  0 13:47Жамшидбек Рустамов: "Мен учун Ирландия билан баҳс қийин кечди"  0 13:26"Қизилқум" етакчиси "Нефтчи"га ўтмоқда  2 12:46Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади  47 12:29"Барселона" ва ПСЖ УEФА томонидан муаммога учради. Нима бўлди?  0 12:02Иброҳим Шокиров: "Европа жамоалари билан фарқ катта эмасди"  1 11:40"Лига кучайиб қолмади": Ла Лига президенти Саудия Арабистони чемпионатини танқид қилди  16 11:04"Арсенал" А Сериянинг юлдузларидан бирини қўлга киритиш бўйича музокараларни бошлади  2 10:40Абдулмалик Анваров: "Худо хоҳласа, тўхтаб қолиш йўқ"  2 10:17Флик "Реал" босими ҳақида: "Улар жуда жиддий рақиб. Лекин бошқа жамоалар ҳам бор"  3 09:53Шукуруллаев: "Уларга қарши баҳсда бор кучимизни бериб қўйдик"  3 09:26"Ливерпуль" АПЛ юлдузига қизиқиш билдирмоқда. Бироқ У Аморим жамоасида тўп сурмоқчи  0 09:00Неъматуллоҳ Рустамжонов: "Европа жамоаларининг бизнинг футболчилардан жисмоний ҳолати яхшироқ"  7

Ўзбекистон - Туркманистон учрашувидан 7та факт Янгиликлар

Ўзбекистон - Туркманистон учрашувидан 7та факт

Ўзбекистон миллий терма жамоаси "CAFA Nation's Cup-2023" мусобақасида ғалабали юришини давом эттирди.

Иккинчи турда Туркманистон рақиблик қилган ўйинда вакилларимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Хўш, бу ўйиндан сўнг нималар ўзгарди? Айрим фактларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. 


- Ўзбекистон Туркманистон устидан ўзаро 11 учрашувида 9 ғалабасини қўлга киритди ва бу юрт вакиллари билан мағлубиятсиз сериясини давом эттирди. Қўшниларимиз ўз тарихида фақат 1 маротаба ғалаба қозонган (1992 йил). 

- "Оқ бўрилар" Туркманистон билан 3та учрашувдан бери ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолмоқда. Ҳамюртларимиз сўнгги бор 2001 йил ЖЧ-2002 саралаш босқичида 2та тўп ўтказиб юборишган. 

- Элдор Шомуродов Туркманистонга қарши сўнгги 2 учрашувда 4та гол урди ва ўзаро ўйинларда тўпурар бўлиб олди. Бунгача энг яхши кўрсаткич Миржалол Қосимовда эди - 3та гол. 

- Ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради. Сречко Катанец шогирдлари кетма-кет 7та ўйиндан бери Ўзбекистонда ўтган учрашувларда дарвозасидан гол ўтказиб юбораётгани йўқ. Охирги маротаба жамоамиз дарвозасига 2022 йил Наманганда ўтган "Navruz Cup" турнирида Уганда тўп киритган (4:2). 

- Элдор Шомуродов Ўзбекистон терма жамоасининг энг яхши тўпурарига айланиб олди. Унинг ҳисобидаги голлари сони 36тага етди. Бунгача рекордчи Максим Шацких билан кўрсаткичи тенг эди (34та гол). 

- Ўтган турда Ўмон билан ўйинда дебют қилган ёшлар Аббос Файзуллаев ва Абдуқодир Ҳусанов миллий терма жамоа либосида майдонга тушган ҳисоб бўйича 2033 ва 2034-футболчи бўлишди. 

- Абдувоҳид Неъматов 2 йилдан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси таркибида асосий таркибда майдонга тушди. У сўнгги бор 2021 йил март ойида Вадим Абрамов бошчилигида Ироққа қарши кечган баҳсда дарвозани қўриқлаган эди.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика