

Унга кўра, Федерико Вальверде Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Сешанба куни "Реал Мадрид" турнирнинг 1/4 финал жавоб ўйинида "Челси"ни мағлуб этди (2:0), уругвайлик ярим ҳимоячи голли узатма амалга оширди.
Шунингдек, Рафаэль Леау (“Милан”), Кевин де Брюйне (“Манчестер Сити”) ва Лаутаро Мартинес (“Интер”) ҳам совринга даъвогарлик қилишди.
Европа лигасида эса ҳафтанинг энг яхшиси дея "Севилья" ҳужумчиси Юсуф Эн-Несери эътироф этилди, у "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда дубль қайд этди (3:0).



