

"Челси" 80 млн евро эвазига "Ювентус" ужумчиси Душан Влаховични сотиб олмоқчи.
Хабар қилинишича, лондонликлар 23 ёшли сербияликни ўзларининг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадлари сифатида белгилаб олишган.
Футболчи туринликлар сафига 2022 йил январида "Фиорентина"дан бориб қўшилган. Душаннинг амалдаги шартномаси якунланишига уч йил бор.



