

"Bild" хабарига кўра, "кўклар" раҳбарияти Лэмпарднинг истеъфосидан кейин айнан исроиллик мутахассиснинг номзодини ҳам кўриб чиқмоқда. У ушбу мавсум якунига қадар жамоани бошқариб туради ва келаси мавсумда жамоага тўлақонли бош мураббий тайинланади.
"Челси" АПЛнинг сўнгги 6 ўйинида атиги 1 марта ғалабага эришди ва лига турнир жадвалининг 9-поғонасини эгаллаб турибди. Грант 2007/08 йилги мавсумда "Челси"ни бошқарган ва ўшанда жамоа 2-ўринда мавсумни якунлаганди.



