

Манбанинг қайд этишича, гап дарвозабонлар Кепа Аррисабалага, Жорж Петрович ва Габриел Слонин ҳақида кетмоқда. Бундан ташқари, "Челси" ҳимоячилар Бенжамин Чилуэлл, Трево Чалоба ва Маланг Сарр, ярим ҳимоячилар Чезаре Касадеи ва Андрей Сантос, шунингдек, ҳужумчилар Раҳим Стерлинг, Датро Фофана, Ромелу Лукаку ва Армандо Броея билан хайрлашишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум якунида "Челси" АПЛ турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаганди. Янги мавсум 16 августда бошланади.



