"Челси"га яна бир харидор пайдо бўлди. У NFL клуби президенти

Eldor Akmurzayev
8 мар 2022
Американча футбол бўйича миллий лига (NFL)да қатнашувчи “Нью-Йорк Жетс” клуби раҳбари Вуди Жонсон “Челси”ни сотиб олиш бўйича таклиф тайёрламоқда.

Жонсон аллақачон клуб олди-сотдиси билан шуғулланувчи “Raine Group” компанияси билан учрашган.

Роман Абрамович “аристократлар”ни 4 млрд доллардан камига сотмаслигини маълум қилганди.

Аввалроқ, Америка-швейцария консорциуми, туркиялик тадбиркор Муҳсин Байрак ва UFC жангчиси Конор Макгрегор “Челси”ни қўлга киритмоқчилиг айтилганди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: ESPN