

"Corriere dello Sport" хабарига кўра, 28 ёшли футболчининг хизматларига "Челси" томонидан қизиқишлар бўлмоқда. "Нерадзуррилар" ҳам унинг трансферига қарши эмас, италияликлар Весинонинг кетишидан 28 млн евро ишлаб олмоқчи.
Ушбу мавсумда Весино Италия чемпионатининг 16 ўйинида қатнашиб, 2 гол ва 2 ассистентлик ёздириб қўйди. Унинг "Интер" билан шартномаси 2022 йилга қадар давом этади.



