"Челси" "Ювентус"га Жоржиньонинг трансфер нархини маълум қилди

Mirjalol Normatov
17 май 2020
"Челси" ярим ҳимоячи Жоржиньонинг трансфер нархи борасида бир қарорга келди.

"Tuttosport" хабарига кўра, Англия клуби футболчини ёзги трансферлар ойнаси вақтида 70 млн еврога сотиб юборишга тайёр турибди.

Олдинроқ "Ювентус" бош мураббийи Маурицио Сарри италиялик футболчини ўз жамоасига олиб келишни истаётгани борасида маълумотлар тарқаганди.

Ушбу мавсумда 28 ёшли Жоржиньо "Челси" таркибида 37 ўйинда 7 гол ва 2 ассист қайд этди. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилга қадар давом этади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Tuttosport