UZ

Сўнгги янгиликлар

13:45Ўткир Юсупов "Истиқлол" таклифини рад этди  0 13:20"Барселона"да асосий таркибдан мосуво қилинган Тер Штегенга "Сити"дан таклиф тушди  2 12:57"Челси" дарвозабони "Борнмут"га ўтди. Трансфер шартлари қанақа?  0 12:38"Қизилқум" легионери жамоадан кетди  1 12:18ЖЧ-2026 саралаши. Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлаб берди: Қатар ва БАА битта гуруҳда  21 11:52IFAB VAR иши ва пенальтилар ижросига оид қоидаларни ўзгартириши мумкин  2 11:18Роналду Луис Диасни "Ал Насср"да кўришни истамоқда — клуб 100 миллион евро беришга тайёр  0 10:46"Like Сup" қайтди. 3 та тўқнашувда 29 та гол урилган учрашувлардан галерея  3 10:19ОКМК назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда енгди  0 09:52Валижон Раҳимов: "Нима учун ўзимни кўрсата олмаганимни ҳалигача тушуниб етмадим"  4 09:15"Реал" ўзининг энг қиммат футболчиларидан бири билан хайрлашишга тайёр  8 08:51"Нефтчи"даги саҳифам ёпилди, кетиш икки томон учун ҳам фойдали бўларди" — Тома Табатадзе билан интервью  3 08:20МЛС. "Интер Майами" мағлубиятга учради, Мессининг голли серияси якунланди  3 08:00Неймарнинг голи "Сантос"га ғалаба келтирди, "Фламенго"нинг ғалабали серияси тўхтади  0 07:30"Нефтчи" мураббийи клубни тарк этди   2

"Челси" юлдузига айланган МЮ мухлиси! Янгиликлар

"Челси" юлдузига айланган МЮ мухлиси!

"Манчестер Юнайтед" академияси мураббийи Колин Литтл "Челси"нинг келажакдаги юлдузи Коул Палмер атиги 16 ёшдалигида клуб у билан шартнома имзолашга қанчалик яқин бўлгани ҳақида сўзлади.

"Мен Коул Палмернинг оиласини жуда яхши биламан, унинг отаси ва амакиси билан танишман. Ишонасизми, биз Коул Палмерни 16 ёшида ўзимизга жалб қилишга жуда яқин эдик. У иккиланаётганди ва мен унинг "Юнайтед"нинг ашаддий мухлиси эканлигини билардим.

У кетиши мумкин бўлган ёшда, яъни 16 ёшда эди, шундай эмасми? Улар "Манчестер Сити" бўйича ҳам иккиланиб қолган.

Менимча, охир-оқибат "Манчестер Сити" унга етарлича яхши таклиф берган.

Аммо аслида у ҳар доим "Манчестер Юнайтед" фанати бўлган ва ҳар қандай ҳолатда ҳам биз яқин эдик, ўзаро суҳбатимиз ҳали ҳам эсимда", – деди Литтл The Athletic’нинг "Talk of the Devils" подкастида.

Натижада Палмер 2023 йилнинг ёзигача "Манчестер Сити" ўйнаб, 21 ёшида "Челси"га ўтган.

Ўшандан буён у Премьер-лигада ёрқин футболчилардан бирига айланди. Сал кам икки мавсум ичида жами 39 та гол урди, шундан 36 таси Премьер-лигага тўғри келади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика