"Челси" вингери 4 ойлик жароҳатдан сўнг, машғулотларга қайтди

Eldor Akmurzayev
20 авг 2019
Ўтган мавсум охирлари, яъни, АПЛ доирасида 22 апрель куни бўлиб ўтган «Бёрнли»га қарши баҳсда «Челси» аъзоси Каллум Хадсон-Одои жароҳат олиб сафдан чиққанди.

4 ой муддатни даволанишда ўтказиб, бугун машғулотларга қайтгани, клуб матбуот хизмати орқали хабар қилинди.

18 ёшли иқтидорли футболчи якунланган мавсум «аристократлар» либосида 29 ўйинда қатнашиб, 6+7 кўрсаткичга эришди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: chelseafc.com