«Челси» Виллианни Олимпиадага қўйиб юбормайди

Aziz Tukhtamuradov
1 июн 2016
«Челси» раҳбарияти Виллианни Риода бўлиб ўтадиган Олимпиадага боришига рухсат бермади.


Бразилиялик футболчининг ўзи Олимпиадада иштирок этиш истагини билдирганди. Аммо, Бразилия футбол федерацияси "Челси" раҳбариятидан рад жавобини олди.

Аввалроқ, Виллиан Бразилия олимпия терма жамоасида 23 ёшдан катта бўлган 3 нафар футболчидан бири бўлиши кутилганди.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: chelseanews.ru