“Челси” Виктор Осимхен учун 100 млн тўлашга тайёрлигини маълум қилди
03 июл 2023 08:34
Янгиликлар
“Челси” Виктор Осимхен учун 100 млн тўлашга тайёрлигини маълум қилди
“Наполи” ҳужумчиси Виктор Осимхен фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.
Унга Лондонинг “Челси” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. “Аристократлар” ҳужумчи учун 100 миллион фунт тўлашга тайёрлигини маълум қилган.
Футболчининг "Наполи" билан битими 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
24 ёшли нигериялик жорий мавсум Италия чемпионатида 31 та ўйинда қатнашиб, 25 та гол урди. Transfermarkt портали футболчини 120 млн еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Фикрлар