"Челси" қишда 100 миллион долларлик трансфер амалга оширмоқчи

Nozimov Nig'monxo'ja
27 ноя 2023, 08:20
"Челси" "Наполи" ҳужумчиси Виктор Осимхен билан шартнома имзоламоқчи.

The Telegraph хабарига кўра, футболчи Лондон клубининг қишдаги асосий трансфер мақсади ҳисобланади. Осимҳеннинг ўзи ҳам фаолиятини Лондонда давом эттиришига қарши эмас. Футболчининг юқори баҳоси - 100 миллион фунт стерлингдан кўпроғи бўлиши кутилмоқда.

Виктор Осимхен 2020 йилнинг кузида "Наполи"га кўчиб ўтганди. Жорий мавсумда Осимхен барча мусобақаларда 11 та ўйинда қатнашиб, 6 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.


Nozimov Nig'monxo'jaМуаллиф
Манба: championat.com