“Челси” “Вест Хэм”га қарши баҳсда бирор марта ҳам қўполлик ишлатмади ва...

АПЛ 14-тури доирасида “Челси” ўз майдонида “Вест Хэм”га (0:1) имкониятни бой берди.

Фрэнк Лэмпард жамоаси ўйинда бирор маротаба ҳам рақибга нисбатан ўйин қоидасини бузмади. Рақиб эса 90 дақиқа давомида 16 бор қоида бузишга мажбур бўлди.

2003-2004 йилги мавсумдан буён ҳисоблаганда бу каби ҳолати АПЛ тарихида иккинчи бор кузатилди. Сўнгги бор ўша йилнинг апрель ойида “Вулверхемптон” футболчилари “Брайтон”га (0:2) қарши беллашувда рақибга нисбатан умуман қўполлик ишлатишмаганди.


Манба: АПЛ расмий сайти