"Челси" ва МЮ афсоналари "Дерби Каунти" бош мураббийлиги учун асосий даъвогар

Mirjalol Normatov
1 дек 2020
"Дерби Каунти" раҳбарияти жамоага бош мураббий излашда давом этмоқда.

"Sky Sports" хабарига кўра, айни дамда бу лавозимга Англия термасининг собиқ футболчилари - Жон Терри ҳамда Уэйн Руни даъвогарлик қилмоқда. Руни 2020 йил бошидан буён "Дерби" таркибида ҳаракат қилмоқда. Филипп Кокунинг истеъфосидан кейин у вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажариб турибди.

Ўз навбатида клуб БАА Қироллиги оиласи Ҳолид бин Зайид ал-Наҳиянга сотилишига яқин турибди. Унинг вакиллари ҳам бош мураббий излаш билан банд.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports