

Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, "Милан" 27 ёшли англиялик футболчига даъвогарлик қилмоқда. Томонлар ижара эмас, тўлиқ трансфер масаласини муҳокама қила бошлашди. Футболчининг ўзи Италияда ўйнашни истамоқда.
Лофтус-Чик жорий мавсум "Челси" сафида 31 та ўйинда ҳаракат қилиб, 2 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали футболчининг нархини 25 миллион еврога баҳоламоқда.



