"Челси" ва "Лидс" Рафиньянинг 70-75 миллион евролик трансфери бўйича келишувга эришди

Alisher
29 июн 2022
"Челси" ва "Лидс" ярим ҳимоячи Рафинья Диаснинг 70-75 миллион евролик трансфери борасида келишувга эришишди, бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Лондон клуби 25 ёшли бразилиялик ва унинг агенти Деку билан шахсий шартнома шартлари борасида келишиши қолди.

Қайд этиш керакки, шахсий шартнома борасида келишиш муаммо бўлмаслиги керак ва трансфер амалга ошади.

Рафинья ўтган мавсум "Лидс" таркибида барча мусобақаларда 35та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 3та ассист қайд этди. Унинг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano