

Манбанинг хабарига кўра, Англия клублари қишки трансфер ойнасида футболчини сотиб олишга ҳаракат қилади. Шу билан бирга, туринликлар форвард билан хайрлашмоқчи эмас, шунинг учун уни фақат катта миқдордаги пул эвазига сотиб олиш мумкин бўлади.

22 ёшли Влахович жорий мавсум "Ювентус" сафида 9 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан келишуви 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



