"Челси" ушбу мавсум илк бор титул ҳомийси либосини кийди
02 май 14:31
Янгиликлар
"Челси" ушбу мавсум илк бор титул ҳомийси либосини кийди
"Челси" бош офиси Дубайда жойлашган DAMAC Properties кўчмас мулк компанияси билан янги ҳамкорликни эълон қилди.
"Челси" деярли 12 ой давомида асосий ҳамкор ва титул ҳомийси бўлмаган ҳолда DAMAC билан келишувга эришди. Ушбу ҳамкорлик мавсум охиригача амал қилади ва июнь-июль ойларидаги Клублар ўртасидаги ЖЧга ва 2025/26 йилги мавсумга тааллуқли бўлмайди. Бунинг ўрнига "Челси" узоқ муддатли келишув вариантларини кўриб чиқишни давом эттирмоқда. Лондон клуби муносиб компания билан шартнома тузишга интилмоқда.

Клубнинг эркаклар ва аёллар жамоалари либосларида ҳамкорнинг логотипи биринчи марта Швецияда бўлиб ўтган Конференциялар Лигаси ярим финалида "Юргорден"га қарши ўйинда пайдо бўлди. Бунгача жамоа мавсум давомида ўз либосида титул ҳомийсиз ўйнаган.
Ўхшаш янгиликлар
21:55
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди 30
12:25
Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди 4
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар