

Бу лондонликлар учун кетма-кет тўртинчи ғалаба бўлди. Бунгача жамоа «Бернли» (2:0), «Тоттенхэм» (1:0) ва «Шеффилд Юнайтед» (2:1) клубларидан устун келганди.
Томас Тухель жамоага келганидан сўнг клуб 5 та ўйин ўтказди ва уларнинг тўрттасида ғалаба қозонди, фақатгина «Вулверхэмптон» билан дуранг қайд этилди.
«Челси» кейинги ўйинини АПЛ доирасида «Ньюкасл»га қарши ўтказади.



