
Манбага кўра, футболчига Лондоннинг "Челси", "Тоттенхэм" ва "Арсенал" клублари қизиқиш билдирмоқда. Футболчининг трансфери ёзги трансферлар вақтида амалга ошиши мумкин.
24 ёшли Соса ушбу мавсумда "Штутгарт" сафида барча мусобақаларда 21 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.