"Челси" Тальяфикога таклиф билан чиқди

Alisher
17 апр 2021
"Аякс" ҳимоячиси Николас Тальяфико ёзда "Челси"га ўтиши мумкин.

"Кўклар" Аргентина терма жамоасининг 28 ёшли ўйинчиси учун 20 миллион фунт таклиф этишди.

Хабарларга кўра, "Челси" фаол тарзда Бен Чиллуэлга ўринбосар изламоқда.

Тальяфико жорий мавсум Эредивизия доирасидаги 22та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 2та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: The Telegraph