

Харт жорий мавсумда ижара асосида "Торино" шарафини ҳимоя қилмоқда.
"Агар Клопнинг ўрнида бўлганимда, Хартни харид қилган бўлардим. Германияга қарши баҳсда Сане берган зарбадан сўнг у амалга оширган сейв ажойиб бўлди. Жо ажойиб посбон ва уни Премьер-лигада кўрмоқчиман.
Агар "Ливерпуль"дагилар Хартни харид қилишни исташса, Миньоле кетса керак. У ўзини биринчи рақамли дарвозабон деб ҳисоблайди, Кариус эса қолиши мумкин" - дейди Уилкинс.
Жо Харт ва "Манчестер Сити" ўртасидаги битим 2019 йилнинг ёзида якунига етади.



