UZ

Сўнгги янгиликлар

17:26"Истиқлол" — "Гол Гохар". Машарипов қайтди  1 17:00"Дибба" — "Ал Васл". Таркиблар маълум  0 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  1 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  1 15:43"Милан" — "Верона". Таркиблар маълум  0 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  5 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  9 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 11:21Расман: Расул Йўлдошев — "Динамо" футболчиси  5

"Челси" собиқ футболчиси Санчо ҳақида: "Пул учун бўлмаса, нима учун?" Янгиликлар

"Челси" собиқ футболчиси Санчо ҳақида: "Пул учун бўлмаса, нима учун?"

"Кўклар" собиқ футболчиси Эммануэль Петининг тахминича, Жейдон Санчо "Челси"га пул учун келган.

Лондонликлар 24 ёшли МЮ вингерини 2024/25 йилги мавсум учун сотиб олиш шарти билан ижарага олишди.

"Челси"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Санчонинг "Челси"га ўтиш қарори фаолиятини қайта бошлаш истаги эмас, балки молиявий манфаатлар билан боғлиқ бўлиши мумкин, деган фикрни билдирди.

"Бу вазиятда жавобгарлик фақатгина клубга эмас, ўйинчиларнинг ўзларига ҳам тушади. "Манчестер Юнайтед"да содир бўлган воқеадан сўнг Санчо қандай қилиб "Челси" билан шартнома имзолаши мумкин? Уни "Боруссия Дортмунд"га ижарага беришди, кейин у "Юнайтед"га қайтди, энди эса у "Челси"га ўтди. У ерда 40 га яқин футболчи бор ва у фақатгина улардан бири холос.

Наҳотки, клубдан-клубга ўтиш, майдонда ўзини йўқотиб, ишончни йўқотиш унинг жонига тегмаган бўлса? Энди у барқарорлик билан ажралиб турмайдиган, ишонч ва натижаларга эга бўлмаган клубда. Агар у пул учун ўтмаган бўлса, нима учун?" - деди Пети.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рональд Куман бошқа бир футболчи пул учун Саудия Арабистонига йўл олганига кескин муносабат билдирганди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика