

"El Chiringuito" хабарига кўра, 36 ёшли испаниялик футболчи тез орада эркин агент сифатида "Севилья"га ўтади. Аспиликуэта жамоа билан яна бир мавсумга узайтириш имконияти билан 1 йиллик шартнома имзолайди.
Бунгача ҳимоячи узоқ вақт Лондоннинг "Челси" жамоасида тўп тепган. Аспиликуэта "Марсель" ва "Осасуна" жамоаларида ҳам ўйнаган.
Сезар Аспиликуэта ўтган мавсум "матрасчилар" таркибида Испания чемпионатида 14 та ўйин ўтказиб, 1 та тўп киритган.



