"Челси" собиқ футболчиси Эссьен ишга рухсатномасиз Индонезия чемпионатида ўйнади

Aslanov Jasurbek
18 апр 2017
"Челси" собиқ ярим ҳимоячиси Майкл Эссьен ишга рухсатнома олмасдан Индонезия чемпионатида "Персиб" сафида майдонга тушди.

Маълум бўлишича, клуб "Арема Кронус"га қарши учрашувгача барча ҳужжатларни расмийлаштиришга улгурмаган. "Персиб" устози Умух Мучтар бу борада эътироз билдирди ва Эссьен жаҳон даражасидаги футболчи ва у ноқонуний эмаслигини айтди.

34 ёшли футболчи жорий йилнинг март ойида "Персиб"га ўтган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: L`Equipe