"Челси" сардори мавсум бошланмасидан жароҳат олди

Sherzod Nurmatov
12 авг 2024, 11:06
"Челси" ҳимоячиси ва сардори Рис Жеймс номаълум муддатга сафдан чиқди. Бу ҳақда "The Athletic" нашри хабар бермоқда.

Футболчи тиззасидан жароҳат орттириб олган. У айнан шу жароҳат туфайли ўтган мавсум 4 ойдан кўпроқ вақтни ўтказиб юборганди.



24 ёшли фулбэк ҳар қандай ҳолатда ҳам янги мавсум стартини ўтказиб юборади. Сабаби охирги кампания якунида футболчи спортга хос бўлмаган хатти-ҳаракати учун АПЛнинг 4 та ўйинига дисквалификация қилинган, шундан сўнг 1 та ўйинни ўтказиб юборишга ҳам улгурганди.

Шу тариқа Жеймс АПЛнинг янги мавсумида "Манчестер Сити" (18 август), "Вулверхэмптон" (25 август) ва "Кристал Пэлас" (1 сентябрь)га қарши учрашувларда қатнашмайди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Athletic