"Челси" Санчони МЮдан 25 миллион фунтга сотиб олади. Лондонликлар Мудрик билан боғлиқ вазият туфайли яна бир вингер излайди

Aslanov Jasurbek
24 мар 2025
Жейдон Санчо "Челси"да қолади.

Sky Sports маълумотларига кўра, Лондон клуби вингерни 25 миллион фунтга сотиб олиш опциясидан фойдаланишни режалаштирмоқда. Ҳозирда Санчо "кўклар"да ижара асосида ўйнаяпти.  

Аввалроқ "Челси" ўйинчининг тўлиқ трансферидан воз кечиб, 5 миллион фунт миқдорида жарима тўлашга розилиги эълон қилинган эди.

Келаси ёзда "Челси" трансфер бозорига яна бир вингер излаш учун кириши кутилмоқда, бу Михаил Мудрик атрофидаги вазият билан боғлиқ бўлиб, унинг допинг тести ижобий чиққанди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports