"Челси" ўз ҳужумчисини "Вест Хэм"га сотмади

Alisher
18 июл 2022, 11:47
"Челси" форварди Армандо Броя "Вест Хэм"га ўтиши мумкин.

"Челси" 20 ёшли албанияликни сотишни рад этди, аммо ўйинчини ижарага беришга тайёр.

"Болға урарлар" тўғридан-тўғри 25 миллион евро тўлашга тайёр эдилар.

Броя ўтган мавсумни ижара асосида "Саутгемптон"да ўтказди ва АПЛ доирасида 32та ўйинда 6та гол уришга эришди.


AlisherМуаллиф
Манба: Mail