"Челси" Мудрикдан кейин яна икки трансфер амалга оширмоқчи

Mirjalol Normatov
15 янв 2023
Михаил Мудрикнинг трансфери "Челси" учун қишдаги сўнгги харид бўлмайди.

Бугун украиналик 22 ёшли футболчи клуб учун тиббий кўрикдан ўтган. У АПЛ доирасидаги "Кристал Пэлас"га қарши бўладиган ўйинни трибунадан куўатиб боради.

100 миллион евро эвазига харид қилинаётган Мудрик "Челси" учун қишдаги сўнгги трансфер бўлмайди. Клуб жамоа таркибини қишда яна икки футболчи билан тўлдириш ниятида.

Қишда "Челси" таркибига 4 футболчини қўшиб бўлди. Уларнинг трансферига ҳозирча 73 млн евро ишлатиб бўлинган. Мудрикдан кейин бу сумма 100 миллионга кўпаяди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal