

Лондон клуби раҳбарияти 29 ёшли сенегалликнинг ўйинларидан мамнун ва унинг маошини кўтармоқчи.
"Кўклар" футболчининг вакиллари билан музокараларни бошлашди. Амалдаги шартномага кўра, дарвозабон ҳафтасига 60 минг фунт маош олади.
Менди 2021/22 йилги мавсум "Челси" сафида 19та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 8та тўп олиб чиқди ва 11та "қуруқ" ўйин ўтказди. Ўйинчининг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган.



