“Челси” Менди учун 24+6 миллион евро тўлайди

“Ренн” посбони Эдуар Менди “Челси”га ўтишга яқин.

RMC Spot  хабарига кўра, томонлар 28 ёшли дарвозабоннинг трансфери борасида аниқ бир тўхтамга келишган. Лондон клуби футболчи учун 24+6 миллиион евро тўлаб беради.

Футболчи Берлинда тиббий кўрикдан ўтади. Хабарларга кўра, у “Челси” билан беш йиллик шартномага имзо чекади.

Ўтган мавсумда дарвозабон “Ренн” сафида 24 ўйинда майдонга тушиб, тўққизта учрашувда ўз дахлсизлигини сақлаб қолишга эришди.


Манба: RM Spot