"Челси" Маунтга шартномани узайтиришни таклиф қилмоқчи
05 май 2022 13:55
Янгиликлар
"Челси" Маунтга шартномани узайтиришни таклиф қилмоқчи
"Челси" АПЛнинг бир неча клублари ва "Реал" қизиқиши фонида ярим ҳимоячи Мэйсон Маунт билан шартномани узайтирмоқчи.
23 ёшли футболчи сўнгги йилларда "Челси"нинг асосий таркиб ўйинчисига айланди ва ўтган мавсум жамоа билан Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлди.
Аммо, Маунтнинг Лондон клуби билан 2024 йилга қадар шартномаси бор ва "Манчестер Сити", "Ливерпуль" ва "Реал" унга қизиқмоқда. "Челси" тез орада янги келишув борасида музокаралар бошлашни режалаштирмоқда.
Маунт жорий мавсум АПЛ доирасидаги 30та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол ва 9та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. Учта голи ҳисобланмаган "Челси" 10 киши қолган "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет бешинчи учрашувда дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди
Морган Роналдунинг шартли дисквалификацияси ҳақида: "Тўғри қарор. Криштиануни атайлаб кийимидан тортишган"
"Насаф"нинг икки етакчиси "Пахтакор"га ўтади
Фикрлар