"Челси" Мадуэкени ўз сафига қўшиб олди

Aziz Tukhtamuradov
21 янв 2023
"Челси" Нони Мадуэкенинг трансферини расмийлаштирди.

Лондонликлар ПСВнинг 20 ёшли футболчисини ўз сафларига қўшиб олишганини расман эълон қилишди. 

Мадуэке "Челси" билан 7,5 йиллик шартномага имзо чекди. Шартномада битимни яна бир йилга узайтириш банди ҳам бор. 

Аввалроқ инглиз жамоаси футболчи учун 30 миллион фунт тўлаши ҳақида хабарлар тарқалганди. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: chelseafc.com