"Челси" Лукакуга 10 млн евро+ маош таклиф қилди, аммо форвард рад этди
29 июл 2021 16:53
Янгиликлар
"Челси" Лукакуга 10 млн евро+ маош таклиф қилди, аммо форвард рад этди
"Челси" "Интер" ҳужумчиси Ромелу Лукаку билан шартнома имзоламоқчи.
Англия клуби футболчига йилига 10 млн евродан кўп маош таклиф қилди, аммо рад жавобини олди, сабаби Лукаку "Интер"да қолмоқчи. У ҳозирда 7,5 млн евро маош олмоқда.
Бельгиялик ўз хоҳишини "Челси" раҳбариятига ва "Интер" боссларига маълум қилди. Форвард Миланда бахтли, у икки йил олдин унга ишонч билдирган "Интер"дан миннатдор. Бундан ташқари, футболчи Англия чемпионатига қайтишни хоҳламаяпти.
Қайд этиш кераккки, "Челси" Лукакунинг трансфери борасида расмий таклиф бермади.
Эслатиб ўтамиз, бельгиялик Лондон клубида 2011-2014 йилларда ўйнаган.
28 ёшли форвард ўтган мавсум А Серия доирасидаги 36та ўйинда майдонга тушиб, 24та гол ва 11та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
02:59
Англия Кубоги. "Челси" Росеньорнинг дебютида "Чарльтон" майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозонди 0
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар