"Челси" "Лестер" ҳимоячиси Фофана учун даъвогарлик қилмоқда

Alisher
19 ноя 2021
"Лестер" ҳимоячиси Уэсли Фофана фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин.

20 ёшли франциялик учун "Челси" даъвогарлик қилмоқда. Ўйинчига шунингдек "Манчестер Юнайтед" ҳам бефарқ эмас.

Фофана 2020/21 йилги мавсум "Лестер" таркибида 42та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.

20 ёшли франциялик футболчи жорий мавсумда майдонга тушмади, у айни дамда жароҳатидан тикланмоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: Foot Mercato