"Челси" Лэмпард қайтганидан сўнг иккала ўйинда ҳам голсиз ютқазди

Aziz Tukhtamuradov
13 апр 2023
Фрэнк Лэмпард "Челси" бош мураббийи ролига қайтганидан сўнг иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.

"Челси" тунда ЕЧЛ доирасида "Реал"га ютқазди. Бунгача эса жамоа АПЛ доирасида "Вулверхэмптон"га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берганди. 

Лэмпард жамоа бошқарувини 6 апрель куни қўлга олди. У мавсум охиригача жамоани бошқаради. 

Энди "Челси" навбатдаги ўйинни 15 апрель куни "Брайтон"га қарши ўтказади. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia