"Челси" Лэмпард бошчилигида барча 5 та ўйинда ютқазди, жамоа 8 та ўйиндан бери юта олмаяпти

Aziz Tukhtamuradov
27 апр 2023
"Челси" 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти.

Лондонликлар тунда АПЛ доирасида "Брентфорд"га 0:2 ҳисобида ютқазишди. 

Бу Лэмпард мураббий этиб тайинланганидан сўнг бешинчи ўйин эди. Жамоа ушбу бешта ўйиннинг барчасида мағлубиятга учради. 

"Челси" сўнгги маротаба 11 март куни "Лестер" устидан ғалабага эришганди (3:1). Шундан сўнг жамоа 2 та дуранг ва 6 та мағлубият қайд этди. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Sports.ru