"Челси" Кристенсен билан янги шартнома масаласида келишолмаяпти

Sherzod Nurmatov
26 окт 2021
"Челси" марказий ҳимоячиси Андреас Кристенсен кейинги ёзда Лондон клубини тарк этиши мумкин.

Манбага кўра, томонлар 2022 йилнинг 30 июнида тугайдиган амалдаги келишув муддатини узайтириш борасида бир тўхтамга кела олишмаяпти. 

25 ёшли даниялик "аристократлар"нинг таклиф қилаётган маошидан қониқмаяпти. Музокаралар боши берк кўчага кириб қолган ва бунга 2 ой бўлди.

Кристенсен 2012 йилдан буён "Челси"да ўйнамоқда. У ушбу мавсумда 9 ўйинда 1 та гол урди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Goal.com