"Челси" Кристенсен билан шартномани узайтириш борасида келишувга эришди

Alisher
11 окт 2021
"Челси" ҳимоячи Андреас Кристенсен билан шартномани узайтириш борасида келишувга эришди.

Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

25 ёшли даниялик футболчининг Лондон клуби билан тузган амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. "Челси" тез орада ҳимоячи билан шартнома узайтирилганини эълон қилади.

Кристенсен "Челси"га 2013 йилда ўтганди, аммо сўнгги икки мавсумда "кўклар"нинг асосий ўйинчиларидан бирига айлана олди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano